Bosh sahifa » Arboblari » Buyuk siymolarning ta’lim, tarbiya haqidagi qarashlari.

Buyuk siymolarning ta’lim, tarbiya haqidagi qarashlari.

by nafisa nafisa

Buyuk siymolarning ta'lim, tarbiya haqidagi qarashlari.

Талим ва тарбия

Таълим ва тарбиянинг ўртасида очиқ-ойдин фарқ бор. Таълим, тарбиянинг бир жузъидир. Тарбия эса таълимни ўз ичига олади, аксинча эмас. Демак, тарбия ўз-ўзидан таълимга нисбатан комил ва кенг қамровлидир. Исломий тарбиянинг маъноси эса жамиятда ҳар тарафлама комил инсон шахсиятини барпо қилиш ва албатта, бу тарбия руҳий, ақлий ва жисмоний тарафларни ўз ичига олади.

Жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг таълим-тарбияси,
замонавий билимларни чуқур эгаллаган янги кадрлар, уларнинг юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Кекса авлод эришган ютуқларга, улар тўплаган тажрибага таяниб,мамлакатнинг илмий, иқтисодий, маданий-маърифий салоҳиятини янада кўтариш ҳамиша ёшлар зиммасига тушган. Шу боисдан ҳам истиқлолимизнинг илк қадамларидан бошлаб, мамлакатимизда янги замон авлодини тарбиялаш, улар дунёқарашини янгича қадриятлар асосида шакллантириш иши давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Алишер Навои

Илмсиз гап шамолдир.

Мақол

Билим қайтариш ва такрорлаш мевасидир.

Абу Райҳон Беруний

Билим қайтариш ва такрорлаш мевасидир.

 Абу Райҳон Беруний

Билимга элтувчи ягона йўл бу –фаолиятдир.

Б.Шоу

Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,

Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.

Абдураҳмон Жомий

Ўз шогирдларида меҳнатдан завқланиш хислатларини уйғота билган муаллим шарафларга лойиқ.

Е. Хаббард

 

Ҳаёт йўлида биринчи масала — мактаб масаласидир.

Фитрат

Фикр! Буюк нарса! Инсоннинг улуғворлиги ҳам фикрдан бўлмай нимадан?

А.С.Пушкин

Сиздан бошланади асли тафаккур,

Мунис муаллимлар, сизга ташаккур!

Абдулла Орипов

Инсон дунёни қанчалик билса, ўзлигини ҳам шунчалик англайди.

И.Гёте

Илмдан бир шуъла дилга тушган он,

Шунда билурсанким, илм бепоён.

А.Фирдавсий

Билганларимизнинг чеки бор, билмаган нарсаларимизнинг эса ҳад-чегараси йўқ.

П.Лаплас

Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур,

Билим қайда бўлса, буюклик бўлур.

Юсуф Хос Ҳожиб

Ўқитиш икки баробар ўқиш демакдир.

Ж.Жубер

Илмдан яхшироқ хазина бўлмас,

Қўлингдан келганча тера олсанг, бас.

Абу Абдулло Рудакий

Ўқитувчининг бутун фикри ўқувчиларида, ўзи сочган уруғларнинг ўсишидадир.

Д.И.Менделеев

Ўқув қунт беради, билим – шараф-шон,

Шу икков туфайли улуғдир инсон.

Бахт белгиси илм ва ақлдир.

Маҳмуд Кошғарий

Барча кашфиётлар ичида энг гўзали яхши тарбия олган инсондир.

Эпиктет

Ақл – ақлдан қувват олади.

Жалолиддин Румий

Муваффақиятли тарбиянинг сири — ўқувчига ҳурматда.

Р.Эмерсон

 

Tavsiya etamiz : Nosir Xisrav biografiyasi

manba. 

TAVSIYA ETAMIZ

Subscribe
Notify of
guest
0 fikr
Oldest
Newest Most Voted
Inline Feedbacks
View all comments

ILMLAR.UZ. 2023

Imtihon 2024
TESTLAR
Darsliklar
Tv dasturlar
0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x